Нурафшоннинг янги меъморий қиёфаси муҳокама қилинди
2026-06-09 15:20:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Янги Ўзбекистон” боғида “Нурафшон Бусинесс Cитй” ҳудудида режалаштирилган йирик обектлар тақдимоти билан танишди.
Мазкур лойиҳа Нурафшон шаҳрининг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш ҳамда вилоятнинг маъмурий, таълим, тиббиёт ва маданий инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Тақдимот давомида ҳудудда қурилиши режалаштирилган қатор муҳим обектларнинг лойиҳалари намойиш этилди. Хусусан, “Келажак маркази”, кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси, вилоят давлат архиви, “Ёшлар шаҳарчаси”, Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси, Миграция агентлигининг вилоят филиали, Бадиий академия мажмуаси, Наркология хизмати бўйича вилоят филиали, Тошкент давлат техника университети ҳамда Илғор касбий маҳорат техникуми каби обектларнинг меъморий ечимлари ва фунционал имкониятлари юзасидан батафсил маълумот берилди.
Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳа бўйича мутасаддилар, меъморлар ва лойиҳа ташкилотлари вакилларининг ахборотларини тинглаб, биноларнинг замонавий талаблар асосида барпо этилиши, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратилиши, яшил ҳудудлар улушини кўпайтириш ҳамда транспорт ва пиёдалар инфратузилмаси билан уйғунлигини таъминлаш юзасидан ўз тавсияларини билдирди.
Таъкидланганидек, “Нурафшон Бусинесс Cитй” келгусида давлат идоралари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маданият ва хизмат кўрсатиш обектларини бирлаштирган замонавий ишбилармонлик ва жамоат марказига айланиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Шунингдек, Зойир Мирзаев ҳудудда қурилиши давом этаётган Вилоят санъат саройида ҳам бўлди. Қурилиш майдонидаги ишлар ҳолати билан яқиндан танишган вилоят ҳокими пудратчи ташкилотлар вакиллари ва қурувчилар билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, фойдаланилаётган қурилиш материалларининг талаб ва стандартларга мослиги, белгиланган муддатларга қатъий риоя этиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят раҳбари мазкур иншоот вилоят маданий ҳаётининг муҳим масканларидан бирига айланишини таъкидлаб, қурилиш ишларини сифатли ва масъулият билан олиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Қайд этилишича, замонавий меъморий ечимлар асосида бунёд этилаётган санъат саройи турли маданий-маърифий тадбирлар, консерт дастурлари ва ижодий учрашувларни юқори савияда ўтказиш имконини берадиган кўп функцияли мажмуа бўлади.









