“ТАЪЛИМ МАНЗИЛЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ”
2026-05-19 12:10:00 / Пресс-релизлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ
“ТАЪЛИМ МАНЗИЛЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ”
ПРЕСС РЕЛИЗ
Тошкент вилоятида мактабгача ва мактаб таълими тизимини янада такомиллаштириш, таълим сифати ва қамров даражасини ошириш, замонавий билим ва касбларга йўналтирилган муҳит яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда 877 та умумтаълим мактаби, 1 та Президент мактаби ҳамда 13 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият олиб бормоқда. Уларда жами 525 095 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Шундан 206 525 нафари бошланғич синф, 318 570 нафари юқори синф ўқувчилари ҳисобланади.
Мактабгача таълим қамрови кенгаймоқда
Вилоятда жами 2 345 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Жумладан:
- 574 та давлат,
- 21 та ташкилотга қарашли,
- 138 та хусусий,
- 47 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат,
- 1 565 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд.
Ҳозирги кунда 3–7 ёшли 228 853 нафар боланинг 171 341 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлиб, қамров даражаси 74,9 фоизни ташкил этмоқда.
Жумладан:
- давлат мактабгача таълим ташкилотларига 120 066 нафар,
- хусусий ва нодавлат ташкилотларга 51 275 нафар болалар жалб қилинган.
Таълим сифати — устувор вазифа
Таълим муассасаларида жами 37 491 нафар педагог фаолият юритмоқда. Таълим сифати, аввало, педагог кадрлар малакасига боғлиқ эканлиги инобатга олиниб, ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2025–2026 ўқув йилида 29 943 нафар ўқувчи 11-синфни битиради.
Ўтган ўқув йилида битирувчиларнинг олий таълимга қабул кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:
- 6 545 нафари Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига,
- 901 нафари қўшни давлатлар олийгоҳларига,
- 6 895 нафари нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.
Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари кучайтирилди
Ўқувчиларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш мақсадида вилоятда 66 та таянч мактаб ташкил этилди.
Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда мазкур мактабларда 94 та ишчи касблар ва ахборот технологиялари йўналишида амалий ишлар йўлга қўйилган.
Хорижий тиллар таълимида юқори натижалар
Вилоятда хорижий тилларни ўқитиш сифати ва педагоглар малакасини ошириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда:
- инглиз тили бўйича халқаро сертификатга эга педагоглар сони 3 530 нафардан 2 726 нафарни (77,2 фоиз),
- рус тили бўйича С1 даражадаги сертификат соҳиблари 2 293 нафардан 1 602 нафарни (69,8 фоиз) ташкил этмоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 156 нафарга ошган.
Шунингдек, 60 та мактабда иккинчи хорижий тил ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди.
“Зўр класс” лойиҳаси доирасида Ангрен шаҳри, Оққўрғон, Зангиота ва Янгийўл туманларига Россия Федерациясидан 5 нафар педагог жалб қилинди.
Янги баҳолаш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда
2025–2026 ўқув йилида қўшимча 261 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, мазкур тизим татбиқ этилган мактаблар сони 327 тага етказилди.
Маълумот учун:
- 2023–2024 ўқув йилида — 28 та,
- 2024–2025 ўқув йилида — 38 та,
- 2025–2026 ўқув йилида — 261 та мактаб қамраб олинди.
Рақамли таълим ва сунъий интеллект бўйича натижалар
Жорий йилда яна 83 та мактабни замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бу орқали жиҳозланган мактаблар сони 875 тага етди.
Маълумот учун, 2025 йилда 138 та мактаб замонавий компьютер техникаси билан таъминланган.
Шунингдек, “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида:
- omp.aistudy платформасида рўйхатдан ўтган ўқувчилар сони 144 172 нафарни,
- сертификат олганлар сони 81 399 нафарни ташкил этмоқда.
aileaders.uz платформасида:
- 31 244 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган,
- 30 106 нафар ўқувчи курсларни муваффақиятли якунлаб, сертификатга эга бўлган.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича Тошкент вилояти республикада 4-ўринни эгаллаб турибди.
Қамров даражасини ошириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади
Йил якунига қадар:
- 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти,
- 5 та давлат-хусусий шериклик асосидаги,
- 94 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек:
- 4 та туманда “Илк ривожланиш марказлари” ташкил этилади;
- қамровдан ташқари бўлган 2 мингга яқин болани мактабгача таълимга жалб қилиш режалаштирилган;
- Бўстонлиқ ва Чиноз туманларида 12 та мобиль гуруҳ ташкил қилинади;
- 80 та мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари очилади;
- 4 та қисқа муддатли гуруҳ ташкил этилади;
- педагогика коллежлари негизида 4 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниб, қўшимча 750 нафар бола қамраб олинади.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар натижасида вилоятда мактабгача таълим қамровини 73,5 фоизга етказиш режалаштирилган.
Тошкент вилоятида таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ёш авлоднинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда рақобатбардош кадрлар сифатида камол топишига хизмат қилмоқда.
