“СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ” ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ
2026-03-16 12:10:00 / Ақлли шаҳар

Ҳоким маслаҳатчиси лавозимини жорий қилиш
Туман (шаҳар)лардаги 31 нафар номзодлар Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан суҳбатдан ўтказилган. Натижада 22 та ҳоким маслаҳатчилари ишга қабул қилинган.
Камчилик: Пискент туманида маслаҳатчи ишдан бўшаган. Ўрнига янги мутахассис тайинланиши зарур.
2. Вилоятдаги 7 та шаҳар ҳокимликлари томонидан “Ақлли шаҳар” тизимини жорий қилиш
Вилоят ҳокимининг баёнига мувофиқ, 7 та шаҳар ҳокимлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ақлли шаҳар” лойиҳаси билан танишган ва ўз ҳудудларида ушбу тизимни жорий этишлари белгиланган.
* Нурафшон шаҳри: “Урганч Смарт Cитй” компанияси билан “Термо 24” модулини жорий этиш бўйича шартнома имзоланган. Лойиҳа қиймати 170 млн сўм, шундан 95 млн сўми ўтказиб берилган. Ҳозирда 26-мактабга ускуналар ўрнатилган.
* Оҳангарон шаҳри: “Телеcом Софт” МЧЖ билан 3 та чорраҳада “Ақлли чорраҳа” тизимини жорий қилиш режалаштирилган.
* Бекобод шаҳри: “Униcонсофт” МЧЖнинг “Рақамли ҳокимият” тизимини жорий қилиш режалаштирилган.
* Янгийўл шаҳри: “Гениус Авенуе” МЧЖ томонидан “Смарт Буилдинг” (Бино хавфсизлиги) пилот лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Лекин: Ангрен, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликлари томонидан тизимни жорий қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмаган. Шунингдек, Оҳангарон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ҳали шартномалар тузилмаган ёки молиялаштириш манбаси аниқланмаган.
3. Туман ҳокимликлари томонидан сунъий интеллект лойиҳаларини ишлаб чиқиш
Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, туман ҳокимлари ҳар ҳафта жума куни амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот киритиши белгиланган.
* Чиноз тумани: Мактабгача таълим йўналишида “Э-давомат” тизими. Лойиҳа қиймати 15 минг АҚШ доллари (180 млн сўм). Ҳозирда шартнома тузилмаган.
* Юқори Чирчиқ тумани: “Ақлли чорраҳа” лойиҳаси (4 та чорраҳа). Лойиҳа қиймати 120 млн сўм. Ҳозирда шартнома тузилмаган.
* Паркент тумани: “БЕК БОЛА” — интеграциялашган ақлли туризм ва хавфсизлик платформаси. Ҳозирда шартнома тузилмаган.
> Муҳим: Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Қибрай, Оққўрғон, Оҳангарон, Пискент, Янгийўл ва Тошкент туманларида топшириқ ижросини бажариш бўйича амалий ишлар бошланмаган.
