Криминология институти ташкил қилинмоқда
2024-01-19 12:00:00 / Янгиликлар
"Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармонига мувофиқ Криминология институти ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилмоқда, унинг вазифалари қуйидагилардан иборат: • республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш; • ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш. Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади. Институт раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

