Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигигнинг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида, ҳудудларда байрамга бағишлаб турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
2024-01-10 13:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигигнинг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида, ҳудудларда байрамга бағишлаб турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тошкент вилоятида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусида маъанвий-маърифий тадбир онлайн учрашув тарзида ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиғи Нодира Умарова, туман ҳокимликларининг Оила ва хотин-қизлар бўлимларининг бошлиқлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Учрашувда сўнгги йилларда Қуролли Кучларнинг ҳарбий-жанговар қудратини ошириш ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани, Янги Ўзбекистонни барпо этишда тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти аниқ мисоллар орқали айтилди.
Шунингдек бу каби учрашувлар маҳаллаларда, таълим ва меҳнат жамоаларида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида фидойи ҳарбийларнинг жонкуярлиги, ватанпарварлигини эътироф этган ҳолда маърифий учршув ҳамда давра суҳбатлари тарзида ўтказилмоқда.





