Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!
2024-01-08 / Воқеалар тақвими
Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан Сиз фидоий инсонларни касб байрамингиз билан чин дилдан қутлаймиз!
Меҳнатингиз ва касб маҳоратингиз қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишда муҳим ўрин эгаллаб, алоҳида миннатдорлик ҳамда эътирофга муносиб.
Ҳар бирингиз танлаган йўлингизда масъулиятни ҳис этган ҳолда, муқаддас Ватанимиз – Янги Ўзбекистон равнақи йўлида қонун устуворлигини таъминлашда машаққатли касбингизга бўлган фидоий хизматингиз доимо муносиб баҳоланиб, улкан муваффақиятлар сари олиб боришини тилаб қоламиз!
Байрамингиз муборак!

