Миробод туманида 2023 йил давомида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар
2023-12-31 18:00:00 / Янгиликлар
2023 йилда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига жами 5367 нафар хотин-қизлар киритилиб, уларни қўллаб-қувватлашга “Аёллар дафтари” жамғармасидан 7 471 072 565 сўм маблағ сарфланди.
1-тоифадаги 910 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;
2-тоифадаги тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган 10 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга Миробод тумани Халқ банки томонидан 291 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
3-тоифадаги боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 1315 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 1,2 млн. сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилди.
4-тоифадаги 2813 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож, 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг барчасига зарурий тиббий ёрдамлар кўрсатилди, шунингдек, 2615 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди.
4 тоифадаги 2766 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди, 583 нафари амбулатор даволанди, 571 нафари зарурий дори-дармон воситалари билан таъминланди, 19 нафарига жарроҳлик амалиёти учун амалий ёрдам кўрсатилди, 63 нафарига даволанишга йўлланмалар берилди.
3.1 ва 4.1 тоифалардаги 20 нафар хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 180 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда 8 нафарининг уйи сектор раҳбарлари томонидан ҳомийлар ёрдамида таъмирдан чиқарилди.
5-тоифадаги уй-жойга муҳтож 23 нафар хотин-қизларга жами 85,5 млн.сўм миқдорда ижара компенсациялари “Аёллар жамғармаси”дан тўлаб берилди, 11 нафари
уй-жой билан таъминланди.
6-тоифа - қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар туманда 285 нафарни ташкил этиб, уларнинг ҳар бирига “Аёллар жамғармаси”дан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.
Бундан ташқари, жами 350 нафар хотин-қизлар учун Самарқанд, Бухоро шаҳарлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.









