Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг мажлислар залида Тошкент шаҳар ҳокими v.b. Шавкат Умурзаковнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
2023-12-28 14:00:00 / Янгиликлар
Самимий мулоқот шаклида ўтган учрашув чоғида Ш. Умурзаков ёшларни кириб келаётган янги 2024 йил билан қутлаб, Президентимиз томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фирклашларига замин яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилганини маълум қилди. Ушбу вазифалар ижроси доирасида 2023 йил давомида кўмакка муҳтож оғир тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал қилингани, ишсиз ҳамда мактаб битирувчиларининг бандлиги таъминланганини сўзлаб берди. Бундан ташқари, ўтган йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ҳам кўмак кўрсатилиб, муаммолари ҳал қилинди. Бундан сўнг, Ш. Умурзаков ёшларга кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида келгуси йилга режалаштирилган ишлар билан ўртоқлашиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилгани, шунингдек, “Ёшлар дафтари” доирасида кўмак олишлари кутилаётганини айтиб ўтди. Учрашув якунида Ш. Умурзаков ёшларнинг саволларига жавоб бериб, ўз ҳаёт ва меҳнат тажрибаси билан ўртоқлашди.



