Давлат тили тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди
2025-09-04 15:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг маслаҳатчиси Камолиддин Худойбердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ташкилот, муассаса ва идораларда ҳужжатларнинг давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида юритилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимларида иш юритиш ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат тилида юритилишини ўрганилди.
Мазкур ўрганиш натижалари бўйича тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, давлат тилининг қўлланилишига оид қонун талабларига риоя этилишини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Ўрганиш ишлари мунтазам давом эттирилади.



