Ўзини ўзи банд qилиш тартиби qандай?
2025-06-03 15:10:00 / Янгиликлар

Кимлар ўзини ўзи банд qилган шахслар hисобланади?
Ўзини ўзи банд qилган шахслар — меhнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меhнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустаqил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меhнат стажи hисобга олиниши ва раg‘батлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш hуqуqи билан давлат солиq хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар саналишади.
Ўзини ўзи банд qилган шахслар тўg‘рисида маълумотлар qаерда саqланади?
Ўзини ўзи банд qилган шахслар тўg‘рисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиq хизмати органлари томонидан яратилади ва параллел равишда «Ягона миллий меhнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция qилинади.
Ўзини ўзи банд qилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.
Ўзини ўзи банд qилган шахсга qандай фаолият таqиqланади?
Ўзини ўзи банд qилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меhнатидан фойдаланишга hамда тадбиркорлик субъектларига ёлланган ходим сифатида меhнат фаолиятини амалга оширишга hаqли эмас.
Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд qилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб qилишга йўл qўйилади. Бунда ўзини ўзи банд qилган шахслар меhнатига hаq тўлаш ижтимоий солиqни hисоблаб чиqиш объекти hисобланмайди.
Ўзини ўзи банд qилган шахс солиq тўлайдими?
Ўзини ўзи банд qилиш тартибида меhнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиg‘и татбиq этилмайди. Бунда ўзини ўзи банд qилган шахсларнинг меhнат фаолиятидан ташqари олинган даромадларига Ўзбекистон Республикасининг Солиq кодексида белгиланган тартибда солиq солинади.
Ўзини ўзи банд qилган шахс махсус мобил илова ёки солиq тўловчининг шахсий кабинети орqали ёхуд давлат солиq хизмати органига келган hолда рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бунда сўровнома ўзини ўзи банд qилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орqали электрон шаклда мустаqил равишда, давлат солиq хизмати органига келганда эса солиq органи ходими томонидан тўлдирилади.
Фуqаролик ишлари бўйича Термиз туманларо суди судяси Б.Санаев
