Маҳалла раиси сайлови — муҳим демократик жараён
2025-05-01 14:20:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда маҳалла институтини жамият бошқарувининг халқ қадриятларига асосланган самарали тизими сифатида ривожлантириш мақсадида қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, уларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу борадаги ташкилий-ҳуқуқий асослар янада такомиллаштирилиб, маҳаллалар фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Мазкур ҳуқуқий асосларга таянадиган ҳолда, юртимиздаги барча ҳудудларда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бошланди. Жорий йилнинг май-июн ойлари давомида бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараён доирасида ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайланади.
Бугун Термиз туманидаги "Учқизил" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам раиси сайлови ўтказилди. Сайловда маҳалланинг сайлов ҳуқуқига эга 1 138 нафар фуқаросидан қонунчиликка мувофиқ танланган 210 нафарга яқин вакил иштирок этди. Сайлов жараёни очиқ ва шаффоф тарзда, амалдаги сайлов қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ташкил этилди.
Маълумот учун: Термиз туманида жами 30 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардаги сайловлар май ойи давомида белгиланган тартибда навбатма-навбат ўтказилади.









