Навбатдаги шахсий қабулда 24 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди
2026-10-13 13:30:00 / Янгиликлар

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаров ҳафталик иш режасига мувофиқ Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Қабул давомида 24 нафар фуқаронинг турли масалаларга оид 26 та мурожаати тингланди.
Мулоқот жараёнида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан мурожаатларини баён этдилар. Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар муҳокама қилинди.
Айрим масалалар юзасидан жойида тегишли ечимлар топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар ва ижро муддатлари белгилаб берилди.
Туман ҳокими мурожаатларнинг ҳар бирига масъулият билан ёндашиш, фуқаролар кўтарган масалаларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.






