Термиз тумани ҳокими 38 нафар фуқаронинг мурожаатини тинглади
2026-10-06 16:00:00 / Янгиликлар

Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаров иш кунини камбағалликни қисқартириш, аграр соҳадаги мавсумий ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда ҳудудларда ободонлаштириш ишларини самарали олиб бориш масалаларини муҳокама қилишдан бошлади.
Шундан сўнг туман ҳокими масъуллар билан бирга велосипедда Халқ қабулхонаси томон ҳаракатланиб, туман марказий кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ҳудуддаги тозалик, ободлик ва тартиб ҳолати ўрганилиб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг туман ҳокими ҳафталик иш режасига мувофиқ Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Қабул давомида 38 нафар фуқаронинг 42 та масаладаги мурожаати тингланди.
Мурожаатларни кўриб чиқишда Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистранти, Термиз тумани ҳокимига дублёр сифатида стажировка ўташ учун юборилган Сайфиддин Садриев ҳамда туман масъуллари иштирок этди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масала тегишли масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилди. Айрим мурожаатлар бўйича жойида ижобий ечимлар берилди. Қўшимча вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар эса масъул ижрочиларга аниқ муддатлар белгиланган ҳолда йўналтирилиб, уларнинг ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.








