“Фирибгарликнинг охири суднинг қора курсисидир”
2026-09-25 14:55:00 / Янгиликлар

Фуқаро Ж.Ж. таниши Г.Р.га тегишли “Кобалть” русумли автомашинани келгусида автокредитини давом эттириб тўлаш мақсадида олади, аммо бирор бир тайин иши ва даромад манбаи бўлмаган Ж.Ж. автомашинанинг кредит тўловларини тўлай олмайди.
Шундан сўнг, у бу вазиятдан чиқиш учун автомашинани эгасига қайтариб, келишувни бекор қилиш ўрнига ушбу ҳолатдан фойдаланиб мўмай пул ишлаб олишни кўзлайди.
Бу орада таниши Қ.Жнинг автомашина сотиб олиш ниятида юрганлигини эшитиб, ўзига тегишли бўлмаган, аслида кредит тўловларини тўлаб давом эттириш ҳақидаги келишуви билан олган “Кобалть” русумли автомашинани Қ.Ж.га “ҳеч қандай муаммоси йўқлигини” айтиб, автомашинанинг кредит тўловлари борлигини яшириб, уни алдаб, автомашинани 90.000.000 сўмга сотишга келишиб, Қ.Жнинг шу миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Орадан бироз вақт ўтиб Қ.Ж. автомашинанинг кредит тўловлари борлигини, ўзи эса алданганлигини билади ва бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади.
Қонун устуворлиги таъминланиб, суд ҳукмига кўра, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, судланувчи Ж.Жга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
