Фуқароларнинг мурожаатларига ечим изланди
2026-09-15 14:30:00 / Янгиликлар

Аҳоли билан очиқ ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга амалий кўмак кўрсатиш Термиз туманида ҳам тизимли давом эттирилмоқда.
Бугун Термиз тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимлигининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова томонидан ўтказилган қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя, уй-жой, бандлик, соғлиқни сақлаш, кадастр ва коммунал хизматлар билан боғлиқ жами 23 та мурожаати тингланди.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида кўриб чиқилиб, фуқароларга тегишли тушунтириш ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Фуқаролар мурожаатларини шунчаки тинглаш эмас, балки ҳар бир масалага амалий ечим топиш ва натижасини таъминлаш бундан буён ҳам асосий вазифа бўлиб қолади.






