Шахсий қабуллар — мурожаатларга манзилли ечим топишнинг муҳим воситаси
2026-09-08 11:25:00 / Янгиликлар

Бугун, 8 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз туманидаги Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Шуҳрат Қаландаровнинг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида 26 нафар фуқаронинг 28 та мурожаати тингланиб, уларнинг уй-жой, бандлик, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар ва бошқа соҳаларга оид масалалари кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 6 таси қабул жараёнида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб қиладиган масалалар бўйича масъул ташкилот ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Уларнинг ижроси белгиланган тартибда назоратга олинди.
Фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш, ҳар бир масалага манзилли ёндашиш ва қонуний ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.








