Термиз тумани ҳокимининг навбатдаги қабули ишчи тартибда ўтказилди
2026-08-18 10:00:00 / Янгиликлар

Хабар берилганидек, Президентимизнинг қарорларида белгиланган топшириқларга мувофиқ ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан ҳафта давомида режа-график асосида шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаровнинг шахсий қабули ҳафтанинг сешанба кунига режалаштирилган бўлиб, Халқ қабулхонаси биносида ўтказиб келинмоқда.
Бугун мамлакатимизда муҳим тадбир – Президентимизнинг тадбиркорлар билан мулоқоти ўтказилиши муносабати билан туман ҳокими шахсий қабулини туман ҳокимлиги биносида ишчи тартибда ўтказди. Унда фуқароларнинг бандлик, ижтимоий ҳимоя, даволаниш, уй-жой билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Кўтарилган ҳар бир масаланинг ечими юзасидан масъулларга вазифалар белгиланиб, ҳокимликнинг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ижроси назоратга олинди.
Маълумот учун, кейинги ҳафтадан ҳокимнинг шахсий қабули одатий тартибда туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилади.




