Термиз туманида коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
2026-07-17 13:05:00 / Янгиликлар

Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаров раҳбарлигида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати ижросини таъминлаш, Президентимиз томонидан белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни таҳлил қилишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари вакиллари, шунингдек, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш аввалида мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида туманда коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, давлат харидлари жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг сарфланиши устидан таъсирчан назоратни кучайтириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими, ҳар бир мурожаатни қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш, сунъий тўсиқларга йўл қўймаслик, давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилини қисқартириш, рақамлаштириш имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Туман ҳокими Шухрат Қаландаров ҳар бир раҳбар ўз фаолиятида ҳалоллик, қонунийлик ва масъулият тамойилларига қатъий амал қилиши шартлигини таъкидлаб, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат шакллантириш, ички назорат тизимини кучайтириш, бюджет маблағлари сарфи, қурилиш ишлари, давлат харидлари, ижтимоий соҳа ва ер муносабатларида қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича қатъий вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда соҳалар кесимида йўл қўйилган айрим камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш, масъулларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, коррупция хавфи юқори бўлган йўналишларда таъсирчан ички назорат механизмларини жорий этиш ҳамда профилактик тадбирларни изчил давом эттириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эмас, балки ҳар бир давлат хизматчиси ва раҳбарнинг кундалик фаолиятидаги устувор вазифаси ҳисобланади. Бу борада қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда очиқ ва шаффоф бошқарув тизимини қарор топтириш йўлида барча масъуллардан юқори масъулият ва ташаббускорлик талаб этилиши қайд этилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда коррупцияга қарши курашиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир ташкилотда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва белгиланган топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.





