Термиз тумани прокурори Ёдгор Бозоровнинг ўғирлик жиноятини олдини олиш юзасидан аҳолига МУРОЖААТИ
2026-06-02 14:30:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Барчамизга маълумки, сўнгги вақтда туманимиз миқёсида ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошган.
Шуни қайд этиш жоизки, ушбу жиноятларнинг аксарияти қаровсиз қорамол ва уй-жойга кириб содир этилган ўғирликдир.
Туман миқёсида Президентимизнинг ПҚ-1 сонли қарорлари ижроси бўйича жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, ҳар бир фуқаро ўз мол-мулкини асраб-авайламаса, уй-жойи ва мулкларини қаровсиз қолдирса, ўғирлик содир бўлгач ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятни фош этиш ва етказилган зарарни ундирилиши ишлари самараси паст бўлмоқда.
Шу муносабат билан, Сизларни қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирамиз:
– Уй-жойингизни қаровсиз қолдирманг;
– Кўчада ва жамоат жойида шахсий мулкингизни (қорамолингизни) назоратсиз қолдирманг;
– Қимматбаҳо буюмлар ҳамда пул маблағларини ишончли жойларда сақланг;
– Хонадон ва нотурар объектларга видеокузатув воситалари ва сигнализация ўрнатинг;
– Агар шубҳали шахслар ёки ҳолатларни аниқласангиз, зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир фуқаронинг огоҳлиги ва фаоллиги жамият хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳурматли юртдошлар!
Мол-мулкингизни асраш, ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигини таъминлаш демакдир. Бефарқ бўлманг, ўғирлик жиноятини биргаликда олдини олайлик!
