📢 Туманимиз аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!
2026-05-26 18:25:00 / Янгиликлар

🚍 Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш, фуқароларнинг байрам намозига жамоат транспорти орқали ўз вақтида ва хавфсиз етиб боришини таъминлаш, шунингдек, йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 27 май куни жамоат транспорт воситалари ҳаракати эрталаб соат 04:30 дан бошланади.
🌙 Байрам тадбирлари давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, "Варроқ Термизий" жоме масжиди атрофида ҳаракат иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 26 май куни соат 23:00 дан эртага, 27 май куни соат 09:00 гача:
⛔️ Термиз тумани марказига кириб келувчи 75В022 автомобиль йўлининг 1,5-2 километр ва 0-1 километрлари оралиғида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
❗️Ҳурматли тумандошлар!
Қурбон ҳайити каби улуғ ва муқаддас айёмни тинч, тартибли ва байрамона руҳда ўтказиш учун масжидларга келиб-кетишда имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланишни, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни ҳамда тартибга солувчи ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз.
