Халқ қабулхонасида очиқ мулоқот: мурожаатлар ечими — доимий эътиборда
2026-05-26 11:25:00 / Янгиликлар

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 13-март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, жамоатчилик фикрини чуқур ўрганиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида жойларда мурожаатлар билан ишлаш тизими янги ёндашувлар асосида ташкил этилмоқда.
Шу мақсадда бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаров туман Халқ қабулхонасида аҳоли билан навбатдаги қабулини ўтказди. Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қабул давомида ижтимоий ҳимоя, уй-жой, бандлик, соғлиқни сақлаш, кадастр, пенсия ва нафақалар, оилавий масалалар ҳамда коммунал хизматларга оид мурожаатлар кўриб чиқилиб, қатор масалалар бугуннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаронинг томорқа учун оқава сувлари чиқариб бериш масаласидаги мурожаати масъуллар томонидан қабулдан сўнг, жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот ва масъулларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси туман штаби томонидан қатъий назоратга олинди.
Аҳоли билан бундай очиқ мулоқотлар — муаммоларни жойида ҳал этиш, фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлаш ҳамда халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Бу каби қабуллар мунтазам равишда давом эттирилади.






