Ташхислаш ва физиотерапия бўлими фаолияти ва шароитлари ўрганилди
2026-04-09 15:50:00 / Янгиликлар

Аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатишда тўғри ташхис қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган бўлимларни ташкил этиш соҳа ривожининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаров тез тиббий ёрдам бўлимининг собиқ биносини реконструксия қилиш орқали ташкил этилган ташхислаш ва физиотерапия бўлими фаолияти билан танишди.
Бўлим таъмирдан чиқарилиб, замонавий ташхислаш-диагностика, маммография ҳамда физиотерапия хизматларини кўрсатиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Туман раҳбари бўлимдаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, бино атрофини ўраш, янги санитар шохобча қуриш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобдан амалга оширилишини маълум қилди.





