“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: аҳоли фаровонлиги ва барқарор ривожланиш йўлида
2026-03-16 14:10:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Мамлакат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ушбу жараёнда муҳим дастуриламал ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур стратегия мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаб бериб, жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган аниқ мақсад ва вазифаларни ўз ичига олади. Хусусан, стратегиянинг IV-йўналиши аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим вазифаларни белгилаб беради. Унда белгиланган 84, 85, 86 ва 88-мақсадлар жамиятнинг ижтимоий барқарорлиги ва инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади.
Аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартириш
Стратегиянинг 84-мақсади аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни босқичма-босқич қисқартиришга қаратилган. Бунинг учун аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий ёрдам тизимини такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада самарали йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сифатли таълим ва инсон капиталини ривожлантириш
85-мақсад таълим тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган. Бунда мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичларни модернизация қилиш, ўқув дастурларини халқаро стандартларга мослаштириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, ташаббускор ва рақобатбардош ёшларни тарбиялаш мамлакат тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Шу боис инсон капиталини ривожлантириш стратегиянинг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш
Стратегиянинг 86-мақсади аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва сифатли тиббий хизматларни таъминлашга қаратилган. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кучайтириш, юқори технологияли тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, профилактик тиббий кўриклар ва саломатликни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни кенгайтириш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ижтимоий ҳимоя ва гендер тенгликни таъминлаш
88-мақсад ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш ва гендер тенгликни таъминлашга қаратилган. Бу йўналишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатда аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим дастур ҳисобланади.
Унда белгиланган 84, 85, 86 ва 88-мақсадлар аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, сифатли таълим ва тиббий хизматларни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш орқали инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади. Ушбу вазифаларнинг изчил амалга оширилиши эса мамлакатнинг келажакдаги тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг раиси Ш.Хасанов
