Пайшанба – Ёшлар куни: Термиз туманида спорт мусобақалари ўтказилди
2026-03-05 11:25:00 / Янгиликлар

Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни "Ёшлар куни" сифатида белгиланиб, бу кунда масъул раҳбарлар маҳаллалар, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан учрашувлар ўтказиши, уларнинг фикр ва таклифларини эшитиб, муаммоларини ҳал этиш вазифалари топширилган.
Мазкур ташаббус ижроси доирасида бугун Термиз туманида ҳам "Ёшлар куни" тадбирлари ташкил этилди. Хусусан, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ташкил этилган тадбирлар ёшлар ўртасида шахмат-шашка ва минифутбол бўйича спорт мусобақалари билан бошланди.
Тадбирда Термиз тумани ҳокими Шухрат Қаландаров ва туман прокурори Ёдгор Бозоров иштирок этиб, мусобақалар жараёни билан танишди ҳамда ёшларга омад ва муваффақиятлар тилади.
Бундай спорт тадбирлари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ўзаро дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.






