"Менинг мактабим" лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди
2025-12-17 10:30:00 / Янгиликлар

"Очиқ бюджет" порталида "Менинг мактабим" лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 1-босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Унга кўра Термиз туманида умумий қиймати 1 млрд 986 млн сўмлик 80 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ҳозирги кунда ғолибликни қўлга киритган лойиҳалар бўйича шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларига интерактив таълим учун электрон доскалар етказиб берилди.
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ушбу электрон доскадан дарс машғулотларида самарали фойдаланиб келмоқдалар.
Ўқитиш ва тақдимотлар учун ускуналар орасида биринчи ўринни интерфаол доска эгаллайди. Бу ўқувчиларнинг диққатини жалб қилади ва мавзуни эслаб қолишга ёрдам беради. Замонавий авлод ахборотни визуал тарзда олишга одатланган. Ахборот янада қизиқарли бўлади ва ўқувчилар ўртасида фикр алмашишларга олиб келади.


