Тахиатош туманида тадбиркорлик субъектлари учун қулай қурилиш инфратузилмаси яратилмоқда
2025-07-04 16:25:00 / Янгиликлар

Тахиатош туманида тадбиркорлик субъектлари учун қулай қурилиш инфратузилмаси яратилмоқда
Тахиатош туманида тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий сектор фаолиятини янада жонлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида қурилиш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари учун замонавий ва барқарор инфратузилма яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун махсус саноат зоналари ташкил этилиб, уларда янги ишлаб чиқариш бинолари, омборлар, савдо комплекслари ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда. Ҳар бир бино электр, сув, канализация, интернет ва йўл билан таъминланиб, тадбиркорлар учун барча шароитлар яратилмоқда.
Қурилиш жараёнларида замонавий архитектура, энергия тежамкор технологиялар ва экологик стандартлар инобатга олинмоқда. Бу эса нафақат тадбиркорлик фаолияти учун, балки атроф-муҳит ва аҳоли учун ҳам қулайлик яратишга хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда Тахиатош туманидаги бунёдкорлик ишлари нафақат иқтисодий ўсишни таъминлаш, балки хусусий сектор орқали аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш ва ҳудудни ижобий инвеститсиявий муҳитга айлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли.
Туман ҳокими Камилжан Айтбаев ва бир гуруҳ масъуллар "Тазабай Строй" МЧЖ томонидан қурилаётган объектда бўлди. Бу ердаги қурилиш ишлари жараёнлари билан яқиндан танишди.






