"Ойдин йўл"нинг ёшларининг келажаги ойдин бўлади
2025-07-11 10:30:00 / Янгиликлар

"Ойдин йўл"нинг ёшларининг келажаги ойдин бўлади
Мамлакатимизда таълим сифатини янада ошириш, болалар учун муносиб таълим-тарбия шароитларини яратиш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, Президентимизнинг тегишли қарори асосида тумандаги "Ойдин йўл" маҳалласида замонавий талабларга жавоб берадиган янги умумтаълим мактабининг қурилиш ишлари давом этмоқда.
Мактаб 176 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, замонавий ўқув хоналари, фан лабораториялари, ахборот технологиялари синфи, спорт зали, ошхона ва кутубхона билан жиҳозланади.
Янги мактабнинг иш бошлаши нафақат ўқувчилар, балки бутун маҳалла аҳолиси учун катта қулайлик яратади. Бу эса ёш авлоднинг сифатли таълим олишига ва келажакда юртимизга муносиб фуқаролар бўлиб етишишига замин яратади.

