Тахиатош тумани марказидаги Мустақиллик ва Сейтмуратов кўчаларига туташ ҳудуддаги 18 гектар бўш турган ер майдонида "Креатив парк" қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
2025-07-13 14:45:00 / Янгиликлар

Тахиатош тумани марказидаги Мустақиллик ва Сейтмуратов кўчаларига туташ ҳудуддаги 18 гектар бўш турган ер майдонида "Креатив парк" қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Ташкил этилаётган боғда ландшафтли боғ, фавворалар, маданий-оммавий тадбирлар учун майдон ва саҳна, амфитеатр, 10 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, болалар ўйингоҳ, аттракционлар ва сув ҳавзаси ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ушбу боғ фойдаланишга топширилиши натижасида аҳолининг дам олиши учун муносиб шароит яратилиб, ҳудуд кўкаламзорлаштирилади ва дам олиш учун қулай сайилгоҳга айлантирилади. Турли байрам ва оммавий тадбирларда аҳолининг дам олиши учун имконият яратилади. Энг муҳими, бу ер ёшларнинг ҳордиқ чиқарадиган севимли масканларидан бири бўлади.
Айни кунларда бу ерда қурилишнинг дастлабки ишлари амалга оширилмоқда.








