Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ 11-сессияси бўлиб ўтди.
2025-07-29 18:50:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ 11-сессияси бўлиб ўтди.
Тахиатош тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ 11-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, маҳалла еттилиги ва тегишли соҳа раҳбарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг раиси К.Айтбаев бошқариб борди. Сессия кун тартибида 11 та масала кўриб чиқилди ва сессия қарори қабул қилинди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Тахиатош тумани прокурори Азат Қипчоқбоевнинг 2025 йилнинг ўтган даври давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарорининг ижроси бўйича ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ва коррупциянинг олдини олиш йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича ахбороти тингланди ва сессия қарори қабул қилинди.
Кейинги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, жамоат хавфсизлиги бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Салиевнинг ҳисоботи тингланди ва сессия қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2025 йил 22 апрель кунги 139-Б сонли ва 2025 йил 17 июль кунги 161-Б сонли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида сессия қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февраль кунги "Ҳудудларда 2025 йилда "камхаражатлилик ва барқарорликни таъминлаш" йўналиши асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва сонини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги баёнига асосан, ўрганиш ишларида аниқланган оптималлаштириш ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Алламбергеновнинг ҳисоботи тингланиб, депутатлар бу масала бўйича тегишли қарор қабул қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Т.Музробовнинг ҳисоботи тингланди ва қарор қабул қилинди.
Кейинги масала Тахиатош тумани Адлия бўлими бошлиғининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида туман адлия бўлими бошлиғининг ҳисоботи тингланди ва қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, 2021 йил 31 майдаги "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5132-сонли қарори ижроси юзасидан Тахиатош тумани ҳокимлигининг ижро интизоми тўғрисида туман ҳокимлиги ижро интизомини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси З.Сапарованинг ҳисоботи тингланди ва сессия қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегияси тўғрисида"ги ПФ-158-сонли Фармони ва шу йилнинг 30 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ҳамда туманда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати бўйича Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ш.Жумамуратовнинг ҳисоботи тингланиб, сессия қарори қабул қилинди.
Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмасида 2025 йил 6 ой давомида бажарилган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Д.Айтимбетовнинг ҳисоботи тингланиб, сессия қарори қабул қилинди.
Тахиатош тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбарининг "Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича" миллий Кенгашидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда, соҳада олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш бўйича Тахиатош тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида Коррупцияга қарши курашиш ва ички назорат бўйича иш юритувчи С.Алланазаровнинг ҳисоботи тингланди ва сессия қарори қабул қилинди.
Кун тартибидаги сўнгги масала Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг 2025 йил 1 мартдаги ВИИ-6-36-13-215-К/25-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида бўлиб, депутатлар бу бўйича ҳам тегишли қарорни қабул қилди.
Шу билан халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашининг 11-сессияси ўз якунига етди.








