Инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонун
2025-07-19 14:25:00 / Янгиликлар

Инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонун
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини қадрлаш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бош мақсад қилиб қўйилган.
Шу боис, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июнь куни қабул қилинган 1067-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунига бир қанча ўзгартиришлар киритилди.
Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тили, қорақалпоқ тилида ёки маълум яшаш жойидаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда ёхуд қонунга мувофиқ бошқа тилда олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан, шунингдек уларнинг қариндошлари судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар муносабати билан ҳуқуқлари чекланишидан, ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишидан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига сифатли юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ҳимоя ҳуқуқи ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Бундан ташқари қонунда назарда тутилган ҳолларда сифатли юридик ёрдам кўрсатилиши таъминланган.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги 2023 йил 16 июнь кунги 848-сонли Қонунида белгиланган.
Жиноят содир этганликда айбланган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.
Айбдорлик бўйича барча гумонлар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари бўлмаса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилинади. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ушбу конституциявий норманинг қонунларга киритилиши судда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши, ҳимоя қилинишида ғоят муҳим бўлиб, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада оширади.
Р.Худайберганова
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди судьяси
