ЭНЕРГЕТИКА ХАВФСИЗЛИГИ – ДАВЛАТ XАВФСИЗЛИГИ
2025-07-20 11:50:00 / Янгиликлар

ЭНЕРГЕТИКА ХАВФСИЗЛИГИ – ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ
Бугун, Президентимизнинг 01.04.2025 йилги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 133-сонли Қарорига асосан Бош прокуратурадан бириктирилган бўлим бошлиғи А.Менгликулов томонидан Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тахиатош туманида бўлди.
Хусусан, туман идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти, жойларда энергия ресурсларни иқтисод қилиш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашда тадбирлар самарадорлигини ошириш, йўқотишларни камайтириш борасидаги амалга оширилган ишлар бўйича туман электр тармоқлари ва газ таъминоти ходимларининг презентацияси билан танишиб чиқилди.
Сўнгра, амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганишда тумандаги “Обод макон” МФЙ ҳудудида Газ тақсимлаш пунктларини демонтож қилиш ва икки босқичли тизимга ўтказиш, газ тармоқларини ер устига чиқариш, газ қувурларини буёқлаш, янги таянч устунлар ўрнатилиши ҳолатлари билан танишиб чиқиб, тегишли соҳа мутахассисларига кўрсатма ва топшириқлари берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.





