"Агро банк"нинг янги филиали Тахиатош туманида иш бошлади
2025-07-22 17:20:00 / Янгиликлар

"Агро банк"нинг янги филиали Тахиатош туманида иш бошлади
Мижозларга янада яқин бўлиш, банк хизматларининг қулай ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, "Агробанк" АТБнинг янги филиали Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманида ўз ишини бошлади.
Ушбу янги филиал замонавий талабларга жавоб берадиган шароитларга эга бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатади. Жумладан, ҳисобварақлар очиш, кредитлаш, пластик карталар билан ишлаш, пул ўтказмалари ва бошқа молиявий хизматлар тақдим этилади.
Янги филиалнинг ишга туширилиши туман аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига молиявий хизматлардан фойдаланишда қулайлик яратади ҳамда маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилади.





