Тахиатош туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
2025-07-26 17:05:00 / Янгиликлар

Тахиатош туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Аввал айтганимиздек, туманимизда ички йўлларни сақлаш ва таъмирлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Туманнинг турли маҳалла ва кўчаларида жами 7 километр 58 метр ички асфальт йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Бугунги кунда ушбу йўл таъмирлаш дастурининг бир қисми сифатида Ш.Рашидов кўчасидаги ички йўллар қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 1 ярим километр майдонни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида сув линиясини тортиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу чора-тадбирлар маҳаллий аҳоли учун йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатини таъминлаш ва умумий инфратузилмани янада яхшилашга қаратилган.
Келгусида ушбу йўллар туман аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш муҳитини яратишга хизмат қилади. Бу эса маҳаллий иқтисодий ва ижтимоий ишларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.









