Тадбиркор аёл кўрик танлови бўлиб ўтди
2025-07-28 11:05:00 / Янгиликлар
Бугун 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда "Тадбиркор аёл" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Тадбиркор аёл кўрик танлови бўлиб ўтди
Бугун 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда "Тадбиркор аёл" кўрик танлови бўлиб ўтди.
Унда туманнинг фаол хотин-қизлари ўзларининг ишлаб чиқариш маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари билан иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Гулзира Бекбергенова сўзга чиқиб, барча хотин-қизларга омад тилаб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилади. Шундан сўнг, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.






