Қадрли битирувчилар, азиз ёшлар!
2025-05-24 07:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Қадрли битирувчилар, азиз ёшлар!
Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга, гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Бугун туманимиздаги умумтаълим даргоҳларида «сўнгги қўнғироқ»лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.
Сиздек азиз ёшларимиз тимсолида таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатларнинг яна бир амалий натижасини, халқимиз ва Ватанимиз келажагини кўрамиз.
Бу йил туманимизда 754 нафар битирувчиларимиз “Сўнгги қўнғироқ”лар билан катта ҳаётга қадам кўймоқда. Албатта, бу илк муваффақият, илк маррадир!
Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизга катта ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман.
Тахиатош тумани ҳокими Кaмилжaн Айтбaев
