"MUҲИM 30 КУНЛИК" ДОИРАСИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ.
2025-05-28 10:00:00 / Янгиликлар

"MUҲИM 30 КУНЛИК" ДОИРАСИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ.
"Тахиатош ИЭС" АЖда объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш бўлими билан ҳамкорликда ёнғин ўчириш амалий тактик машғулоти бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда соҳавий хизмат ходимларининг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришга қаратилган.
Машғулотларга 50 дан ортиқ ходим, 3 та асосий ёнғин ўчириш ва 5 та махсус техника жалб этилди.
Махсус-тактик ўқув машғулотлари давомида шартли равишда ёнғин келиб чиққандан сўнг ёнғинни ўчириш ва жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширилди.
Тадбир якунида мутахассислар томонидан фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.




