Ипак қуртини боқиш сердаромад соҳа
2025-05-18 17:25:00 / Янгиликлар

Тахиатош тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Бекбергенова Тахиатош туманида "Кенегес" маҳалласидаги пилла навкан қуртларининг боқилиш ҳолатлари билан танишди. Пиллачилик билан шуғулланаётган аёллар билан суҳбатлашди.
Жорий йилда туманимизда 200 нафардан зиёд хотин-қизлар ипак қурти боқиш билан шуғулланиб келмоқда. Дастлаб улар ипак қурти боқиш бўйича махсус семинарларда қатнашиб, ўқув курсларида билимларини оширди.
Уйида ипак қурти боқиш имконияти бўлмаган хотин-қизлар қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудларидаги бўш турган бинолардан унумли фойдаланиб, пиллачилик билан шуғулланмоқда. Бу орқали хотин-қизлар бандлик дастуридан рўйхатдан ўтиб, 1 ой давомида пилла наввон қуртларини боқади. Натижада аёлларга 1 йиллик меҳнат стажи ёзилади.






