Тумандаги қурилиш ишлари ўрганилди
2025-05-19 13:45:00 / Янгиликлар

Бугун туман ҳокими Камилжан Айтбаев ва туман прокурори Азат Қипчақбаев билан биргаликда тумандаги қурилиш соҳасида қилинаётган ишлар билан танишди. Дастлаб "Қушчилик" маҳалласидаги 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари билан танишди. Ушбу бино муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 18 сентябрдаги "Ислом тараққиёт банки" ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5246-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Шундан сўнг, "Найманкўл" маҳалласида лойиҳа ҳажми 3 млрд 419 млн сўмлик Аҳоли ва жамоатчилик томонидан бошқариладиган маҳалла мажмуаси биносининг қурилиш ишларининг якуний босқичини кўздан кечирди. Кейинги манзил узунлиги 37,2 км бўлган "Кенегес" каналида олиб борилаётган бетонлаш ишлари бўлди. Бу ерда бетонлаш ишларининг 1-босқичи амалга оширилмоқда.





