Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Халқаро сайёҳлик форуми

10 Февраль

3 кун қолди Халқаро сайёҳлик форуми

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири миср элчисини қабул қилди

12.01.2023Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилди.

Қишлоқ хўжалигини мeханизациялашнинг инновацион йўналишлари таҳлил қилинди

20.12.2022ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазирликнинг бошқарма бошлиқлари, етакчи мутахассислари ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-йиғилиши бўлиб ўтди

06.12.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлиси гибрид (онлайн ва оффлайн) форматда ўтказилди.

“Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

02.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. 

C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселераторининг Демо куни ўтказилди

29.11.2022ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселераторининг Demo куни ўтказилди.

Космик тармоқни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

24.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

“Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги ўз ишини бошлади

22.11.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

“Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги ўз ишини бошлади. Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 21 ноябрдан 25 ноябрга қадар давом этади.

Термиз инновацион ҳудудида Jeonbuk Technopark филиалини очиш таклиф этилди

16.11.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва "UzTest" вакилларидан иборат делегация Jeonbuk технопаркига ташриф буюрди. Корея томондан музокараларда технопарк директори Yang Gyun ва унинг ўринбосари Moon Song Shik қатнашди. Томонлар "Ўзбекистон учун экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш" лойиҳаси муҳокамасини ўтказди.

ACWA Power Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Саудия Арабистони  ACWA Power компанияси Бошқаруви Раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашуви бўлиб ўтди. 

13 млн АҚШ долларига тенг экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш лойиҳаси амалга оширилади

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги, "UzTEST" маркази, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги вакилларидан иборат делегация Корея республикасида ишчи сафарда бўлиб турибди.

Россия Федерацияси ҳудудларининг инновацион ривожланиш тажрибаси ўрганилади

11.11.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

“Ассоциация инновационных регионов России” делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 8 ноябрь куни Инновацион ривожланиш ҳузуридаги INNO технопаркида икки томонлама юқори технология лойиҳалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. 

Янги туғилган чақалоқлар, болалар ва катталарда генетик касалликларни аниқлашда инновацион ёндашувлар жорий этилади

07.11.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси кўмагида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва клиник диагностика ҳамда генетика соҳасида дунёда етакчи бўлган BGI халқаро компанияси ўртасида янги туғилган чақалоқлар, болаларда ва катталарда генетик касалликларни аниқлаш, шунингдек, оилани режалаштиришда инновацион ёндашувларни жорий этиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Иқтисодий форум доирасида мамлакатимиз инновацион экотизимини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

04.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Иқтисодий форум доирасида АҚШнинг Whiteshield бошқарув кенгаши аъзоси ва ЮНEСКОнинг собиқ Бош директори Ирина Бокова ҳамда Whiteshield компаниясининг ижрочи директори Антонио Сомма   билан учрашув ўтказди. Учрашув томонлар учун сермаҳсул ва қизғин руҳда давом этди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

28.10.2022Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палата раиси Миразим Мирталипов имзолади. 

Миллий медиа ассоциацияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасила Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

26.10.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзод Қудратхўжа ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди. 

Туркий давлатлар ташкилоти: InnoWeek.uz ҳафталигида ақлли шаҳарлар учун ечимлар

22.10.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

InnoWeek.uz – 2022 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Ақлли шаҳарлар” мавзусида IT-мутахассислари учун экспертлар конференцияси бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши йиғилиши доирасида Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилди.

19.10.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Cунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилишида Кенгаш раиси Б.Рахимов ва АМИТИ университети директор ўринбосари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгашининг илк йиғилиши ўз ишини бошлади

18.10.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

2022 йил 18 октябрь куни «InnoWeek.uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект бўйича маслаҳат Кенгашининг биринчи таркибини шакллантириш бўйича расмий маросим ва унинг йиғилиши бўлиб ўтди.