Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Халқаро сайёҳлик форуми

10 Февраль

3 кун қолди Халқаро сайёҳлик форуми

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ

«Солиқ ва божхона сиёсати ислоҳоти, шунингдек даромадларнинг маъмурчилигини рақамлаштириш (тажриба алмашинуви)» Халқаро давра суҳбатини ташкил этиш бўйича

05.10.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йилнинг 5-6 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Солиқ ва божхона сиёсати ислоҳоти, шунингдек даромадларнинг маъмурчилигини рақамлаштириш (тажриба алмашинуви)» мавзусига бағишланган Халқаро давра суҳбати ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси делегацияси Швейцарияда бўлди

16.05.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев бошчилигидаги делегация Швейцария Конфедерациясида бўлди.

АКТ вазири Фарғонада 300 дан ортиқ юқори маошли ишчи ўринлари яратган “Megagroup” веб-студияси фаолияти билан танишиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

16.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига ташрифи доирасида “Megagroup” веб-студияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Иқтисодиёт ривожининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, қўшимча чоралар белгиланди

24.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Солиқ юкини камайтириш ва соҳани рақамлаштириш вазифалари белгиланди

17.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Давлат солиқ қўмитасидаги марказда бўлди

17.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини бориб кўрди.

Россиялик экспертлар делегацияси Давлат солиқ қўмитасида бўлди

13.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

“Россия Федерацияси Бош илмий-инновация амалиёт маркази” АЖ бош директори Олег Богатирёв бошчилигидаги Россия делегацияси Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди. Ушбу жамият Россия Федерал Солиқ хизмати учун автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқувчи ҳисобланади.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида “GSP+” преференцияларини қўллаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

06.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси юзасидан музокараларнинг 9-раундида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов Европа комиссияси Савдо бўйича бош директоратининг барқарор ривожланиш ва иқтисодий ҳамкорлик битимлари бўйича директори Э.Зиновьец билан учрашди.

“Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасида яна бир қулайлик яратилди

05.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан my.soliq.uz порталида “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнаси яратилган эди.

Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида янги ташкил этиладиган хўжалик субъектлари учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизимининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарорни имзолади. (ПҚ-5228-сон 23.08.2021)

ДСҚ ходимлари CISCO CCNA v.7.0 сертификатлаш курсини тамомлади

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ хизмати органларида рақамлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати коррупцияга қарши курашиш бўйича “ISO37001:2016“ халқаро сертификатини қўлга киритди

25.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Кейинги йилларда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформация қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

19.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарувида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан 10 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди.

2021 йил биринчи ярмида 177 минг шохобча онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтди

12.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон фармонига асосан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш мақсадида нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилмоқда. 

ДСҚда қўмита раиси Шерзод Кудбиевнинг Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати комиссари Ким Даэжи билан учрашуви бўлиб ўтди

28.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида қўмита Раиси Шерзод Кудбиев билан Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати комиссари Ким Даэжи учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси касалликларни эрта аниқлаш йўлидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

23.04.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Касалликни эрта аниқлаш учун энг сўнгги ютуқларни жорий этиш турли касалликлар, айниқса, саратонни аниқлашда жуда муҳим роль ўйнайди. Мазкур мавзу Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «Roche Diagnostics» халқаро компанияси ўртасида бўлиб ўтган музокарада муҳокама этилди

Ўзбекистон ва Туркия солиқ хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

13.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси (ДСҚ) Шерзод Кудбиев Туркиянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган элчиси Олган Бекарни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

«Шубҳали» корхоналар ҳалол тадбиркорнинг ҳақиқий душмани

24.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган 50 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашди.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

10.02.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори