Асосий контентга ўтиш

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ВОБКЕНТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

2025-04-11 20:20:00 / Янгиликлар

Бугун Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Бухоро вилояти Вобкент туманида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими ва ташкилот-идоралар раҳбарлари, фермерлар, сув истеъмолчилари иштирок этди.

Сув хўжалиги вазири дастлаб мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг мурожаатлар тингланди.

Вобкент туманидаги “Иззат Самандар” фермер хўжалиги раҳбари Иззат Самандаров кейинги йилларда канал ва ички суғориш тармоқларининг бетонланиши яхши самара берганини қайд этган ҳолда сув етиб бориши оғир ҳудудлардаги ариқларни бетонлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўради.

“Коми Касаба” сув тақсимлаш иншооти мутахассиси Салим Шодиев сув ресурсларини истеъмолчилар ўртасида тўғри тақсимлаш борасидаги айрим муаммоларни ўртага ташлади.

Барча мурожаатлар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

 

Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

73

Охирги янгиланиш: 2025-04-11 20:27:09

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ВОБКЕНТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ