СУВЧИЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2025-02-19 09:45:00 / Янгиликлар
Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг даромадини ошириш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида “Ёрдамчи хўжалик”лар ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Мавжуд ёрдамчи хўжаликлар ҳисобидан бошқармада фаолият юритиб келаётган ходимларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шу билан биргаликда, ҳар бир ходимга 1 500 000 сўмдан пул мукофотлари тўлаб берилди.
Айни пайтда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, иссиқхона ва бошқа йўналишда ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, имтиёзли кредит олиш учун бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати