СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ НАРПАЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2025-02-17 16:45:00 / Янгиликлар

Тадбирда туман ҳокими, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари, фермерлар, кластер ва томорқа эгалари иштирок этди.
Вазир Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, устувор йўналишлар ҳақида сўз юритди. Сув ресурсларидан тежамкорлик билан ва самарали фойдаланиш, сув истеъмоли маданиятини юксалтириш зарурлигини таъкидлади.
Сайёр қабулда ариқларни бетонлаш, зовурларни тозалаш, дренаж тизимини яхшилаш, экин майдонларини суғориш, фермер хўжаликларининг насос ва электр энергияси харажатлари, ажратилган лимитлар ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлардаги масалалар шу ернинг ўзида муҳокама қилиниб, масъулларга уларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати