ҲУДУДИЙ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ УЧУН МЕДИА-ТРЕНИНГ
2025-02-17 16:35:00 / Янгиликлар

Дастлаб “Замонавий дунёда матбуот котибининг роли” мавзусида тақдимот тингланди.
Таъкидландики, бугунги кунда матбуот котибининг роли ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Улар ташкилот ва жамоатчилик ўртасида боғловчи кўприк ҳисобланади, мулоқотда шаффофлик ва очиқликни таъминлайди. Матбуот котиби ташкилотнинг овози бўлиб, унинг позициясини ифодалайди, турли инқирозли вазиятларга нисбатан муносабат билдиради ҳамда ижобий имижини яратади. Матбуот котиблари тез ўзгарувчан ахборот оқимларига мослашувчан бўлишлари керак.
Шунингдек, медиа-тренингда очиқлик бўйича давлат сиёсати асослари матбуот котибларига тушунтириб берилди.
Тадбирда Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида сув хўжалиги соҳаси учун белгиланган вазифаларни ёритиш ҳамда “сув – текин эмас” ғоясини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш бўйича 2025 йил биринчи чораги учун Медиа-режа ижросини таъминлаш муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ҳудудий ташкилотлар матбуот котиблари фаолиятига дахлдор масалалар кўрилди, келгуси режалар белгилаб олинди.
Ахборот хизмати