ЭЪЛОН!
2025-02-17 10:00:00 / Мажлислар

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган “Марказий Осиё учун “Яшил кун тартиби” минтақавий дастури доирасида “Engage (Жалб қилиш) Н2О: Давлат-хусусий мулоқотлари орқали Ўзбекистонда “Яшил кун тартиби”ни ривожлантириш” мавзусида халқаро гранти 2025 йилнинг январь ойидан фаолиятини бошланади.
Ушбу халқаро грант Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” жамоат бирлашмаси томонидан Европа Иттифоқининг Белгиядаги “European Entrepreneurs СЕА-РМЕ” жамоат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Унинг асосий мақсади – ўқув ва дала семинарлари асосида давлат-хусусий мулоқотлари орқали кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликлар, сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари ҳамда бошқа манфаатдор томонларни атроф-муҳит муҳофазаси, сув ресурслари бўйича муаммолар, уларнинг ечимлари, сув тежамкор технологиялар, қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи (яшил) энергиядан фойдаланиш ва бошқа мавзуларга оид билимларини оширишдан иборат.
Семинар-тренинглар Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ўтказилади.
Семинар-тренингларни ўтказиш учун маҳаллий тренерларни ушбу грантни бажаришда иштирок этишга таклиф этамиз. Тренерлар танлов асосида ишга қабул қилинади. Танловда сув ва энергоресурслар ҳамда уларни тежаш, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича чуқур билимга эга бўлган, лойиҳа амалга оширилаётган вилоятларда яшовчи мутахассислар қатнашишлари мумкин. Грантни бажариш муддати 1 йил (январь-декабрь 2025 йил).
Танловга 50 ёшдан ошмаган, олий маълумотли, ўзбек тилини мукаммал эгаллаган мутахассислар таклиф қилинади. Инглиз ва рус тилларини билган мутахассислар устунликка эга бўладилар.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларнинг электрон варианти тақдим қилиниши лозим: паспорт ёки (ID) шахс гувоҳномаси, махсус шаклдаги маълумотнома (ёки CV). Ҳужжатлар 27 февраль соат 16:00 га қадар қабул қилинади.
Ҳужжатлар ikramov-1978@mail.ru электрон почтаси (Назиржов Икромов) орқали қабул қилинади.
Маълумот учун телефон: +99897 700-47-78.