СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2025-02-12 17:05:00 / Янгиликлар

Унда Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва барқарор ўсишни таъминлаш учун трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Тадбир Халқаро сувни баҳолаш маркази, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, ЮНЕСКО, Марказий Осиё Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази билан ҳамкорликда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг молиявий кўмагида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон сув хўжалиги мутахассислари ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда.
Семинарнинг очилишида Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ахборот хизмати