ТАЛАБАЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ
2025-02-08 12:30:00 / Янгиликлар
Учрашувда талабаларнинг саволига атрофлича жавоб берилди. Жорий йилнинг 4 февраль куни Вазирлик тизимида стажировка ўташ истагини билдирган 53 нафар талабалар учун танловнинг тест босқичи ўтказилди.
Тест босқичидан сараланган талабалар учун 7 февраль куни Вазирликнинг махсус комиссияси томонидан суҳбат ўтказилди. Суҳбат натижаларига кўра, муносиб деб топилган 17 нафар талабани Вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида стажировка амалиётини ўташни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
Бугунги кунда Вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида давлат хизматининг жозибадорлигини янада ошириш, ходимларнинг қўнимсизлик даражасини камайтириш, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимоясини муносиб қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилаяпти.
Бу борада Ёш мутахассисларни танлаш дастури тизимли равишда амалга оширилмоқда. Дастур доирасида олий таълим муассасалари ҳамда Вазирлик ўртасида интеграцияни кучайтириш, энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш, номзодларни Вазирликда стажировка ўташ учун жалб қилиш ҳамда “устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш, шунингдек стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов асосида тизим ташкилотларига ишга қабул қилиш кўзда тутилган.
Шу маънода, келгусида ҳам олийгоҳларнинг битирувчи курсларида таҳсил олаётган қобилиятли ёшларни саралаш ва уларни тизим ташкилотларида стажировкасини ташкил этиш борасидаги ишлар жадал давом эттирилади.
Хуршид ЛАПАСОВ,
Сув хўжалиги вазирлиги
Инсон ресурсларини ривожлантириш
ва бошқариш бошқармаси бошлиғи