ХИТОЙЛИКЛАР «БОБОТОҒ» МАГИСТРАЛ КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТАЯПТИ
2025-01-10 16:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 сентябрдаги тегишли қарори асосида Осиё тараққиёт банки иштирокида «Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш» лойиҳаси доирасида ушбу магистрал канал реконструкция қилинаётир.
Лойиҳа қиймати 13,1 миллион доллардан иборат бўлиб, умумий узунлиги 43,1 километр бўлган «Боботоғ» магистрал каналининг 25,15 километр қисми бетонлаштирилади. Ҳозирги пайтда бош пудратчи – Хитой давлатининг «China Geo-Engineering Corporation» компанияси вакиллари реконструкция ишларига 8 дона экскаватор, 7 дона «Миксер» русумли бетонқоргич, 2 дона каток ҳамда бошқа техникалар, шунингдек, 7 нафар муҳандис-техник ходим ва 95 нафар ишчини сафарбар этган бўлиб, улар ёрдамида кунига 1200 куб метр ҳажмда тупроқ ҳамда 270 метр куб миқдорда бетон ишлари бажарилмоқда.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати