ТЕХНИКАЛАР ИРРИГАТОРЛАРНИНГ ОҒИРИНИ ЕНГИЛЛАШТИРМОҚДА
2025-01-09 17:00:00 / Янгиликлар
– Ўтган йил сувчиларимиз учун омадли келди, – дейди ДМ директори Ж.Бўриев. – Истеъмолчилар экин майдонларига етказиб берилган сув ҳақини ундириш эвазига тўпланган маблағга бетонқорғич техникаси харид қилган бўлсак, муассасамиз моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратилган экскаватор ирригаторларимизнинг ишини ҳар томонлама енгиллаштираяпти. Айниқса, канал ва бошқа суғориш тармоқларини бетонлаштиришда техникаларнинг аҳамияти яққол билинаяпти.
Муассаса ишчи-ходимлари қўл кучида кунига 400 метр бетон қоплама ётқизган бўлсалар, ҳозир иш унуми ортмоқда. ДМ балансидаги Р-1б каналининг 3 километр узунликдаги қисмини узоғи билан бир ҳафта орасида бетонлашни якунига етказиш учун техника ва ишчи кучидан самарали фойдаланилаяпти.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати