ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИДАГИ ХЎЖАЛИКЛАРАРО ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
2025-01-09 11:10:00 / Янгиликлар
Саҳро бағрида жойлашган Қоровулбозор тумани ўзига хос тупроқ-иқлим шароитига эга. Бу ерда деҳқончилик қилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг ўзига яраша машаққатлари бор. Бу жараёнда сув таъминотининг талаб даражасида бўлиши ғоят муҳим роль ўйнайди. Шу боис тумандаги сув иншоотлари ҳамда хўжаликлараро ички суғориш тармоқларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманда жами 486 километр узунликдаги ички суғориш тармоқлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар унинг 10 километр узунликдаги қисми бетонлаштирилди. Умумий ҳисобда хўжаликлараро бетон қопламали каналлар 66,1 километрни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари туманда 517 километр узунликдаги зовурлар мавжуд бўлиб, уларнинг 41 килметр қисми техникалар ёрдамида тозаланди.
Бу каби амалий ишлар туманда келгуси йилда сифатли ва мўл ҳосил етиштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати